ҚР Ҳукумати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият беради
Қозоғистон Республикаси бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида агросаноат мажмуасида қайта ишланган маҳсулотлар улушини ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари, импорт ўрнини босувчи янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, имтиёзли кредитлар, субсидиялар бериш, баҳорги экиш ишларини олиб бориш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Яқин йилларда гўшт, буғдой, сут ва бошқа хомашёни қайта ишлаш лойиҳаларига устувор аҳамият қаратилиши айтилди. Хусусан, агросаноат мажмуаси соҳасида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибасини бошқа ҳудудларга ҳам ёйиш ишлари давом эттирилади.
Бош вазир давлат томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирлари ҳам асосий мақсадлар сирасига киради.
Шу билан бирга, Алихан Смаилов давлат маблағларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди. Бу, шунингдек, мавжуд маблағларни сафарбар қилиш, субсидиялашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни сифатли танлаш ва ишлаб чиқарувчилар томонидан қарши мажбуриятларга риоя қилиш учун ҳам амал қилади.
Муҳокама якунларига кўра, Бош вазир ваколатли давлат органига бир қатор топшириқлар берди.