11:40, 26 Декабрь 2023 | GMT +5
ҚР Ҳукумати 2030 йилгача бўлган хавфсиз меҳнат концепциясини тасдиқлади
Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон ҳудудида 2030 йилгача бўлган хавфсиз меҳнат концепцияси тақдим этилди, деб хабар беради Каzinform.

Ҳужжатда қуйидаги муҳим чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган:
- халқаро стандартларни жорий этиш ва меҳнат шароитлари сифатини яхшилаш;
- маълумотлар базасини интеграциялаш орқали ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида проактив давлат назоратини кучайтириш;
- иш берувчиларни иқтисодий рағбатлантириш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта моделини жорий этиш ва меҳнатни тежаш тизимини яратиш.
Ҳукумат аъзолари концепцияни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилдилар.