ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширадиган ОТМни номлади
ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги Kazinform агентлиги сўровига жавобан абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширадиган олий таълим муассасалари номини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, республикада 120 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади. Улардан 11 таси миллий, 29 таси давлат, 14 таси нофуқаро (ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассислари тайёрлайдиган), 1 таси автоном, 1 таси халқаро, 16 таси акциядорлик, 48 таси хусусийдир.
“Бугунги кунда Астана, Алмати, Чимкент каби йирик шаҳарларда жойлашган машҳур олий таълим муассасалари рўйхати ўзгаришсиз қолади. Улар орасида Ал-Фаробий номидаги ҚазМУ, Абай номидаги ҚазМПУ, Л.Гумелев номидаги ЕМУ ва бошқалар бор”, - дейилади жавобда.
Вилоят олий таълим муассасалари ўртасида хорижий олий таълим муассасалари филиалларига эга бўлган ташкилотларнинг аҳамияти ҳам юқори эканлиги таъкидланди.
“Стратегик шериклик доирасида барча ҳудудий таълим муассасаларида етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари очиляпти. Уларнинг барчаси ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Масалан, ўтган йили М.Қозибаев номидаги Шимолий Қозоғистон давлат университети негизида очилган Аризона университети филиалига 18 та ҳудуддан абитуриентлар келди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай