ҚР Энергетика вазирлиги жаҳон иқтисодиётининг тикланишидаги ижобий тенденциялар ҳақида маълум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги жаҳон иқтисодиёти тикланишидаги ижобий тенденцияларни, энергия ресурсларига талаб ортиб бораётганини қайд этди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш туфайли биз нефть захираларини ўртача беш йиллик даражага камайтиришга, нефть бозорини барқарорлаштиришга эришдик.

Қозоғистон Келишувда иштирок этувчи давлатларнинг аввалроқ қабул қилинган қарорларга мувофиқ нефть қазиб олишни босқичма-босқич оширишни давом эттириш позициясини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ёндашув нефть бозорининг ўсиб бораётган эҳтиёжлари ва барқарорлигини таъминлаш учун етарли ҳажмга имкон беради «, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, нефть қазиб олишни ҳар ойда 400 минг баррелга ошириш тўғрисидаги қарор ОПЕК+ вазирлар йиғилишида 2021 йил 18 июлда қабул қилинган эди.

ОПЕК+нинг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 4 ноябрига белгиланган.

Сўнгги хабарлар
telegram