ҚР Энергетика вазири соҳани ривожлантириш учун «АЭС ва яшил» сценарийсини яратишни таклиф қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов бугун Ҳукумат йиғилишида энергетика соҳасини ривожлантиришнинг «АЭС ва яшил» сценарийсини яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар мамлакатнинг 2035 йилгача бўлган энергетика баланси ишлаб чиқилди. Унга кўра, иқтисодий ўсиш ва аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига электр энергияси истеъмоли ҳажми 153 млрд кВт/соат даражасида прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, мавжуд электр станциялари генерацияси 2020 йилдаги 108 млрд кВт/соатдан 2035 йилда 88,6 млрд кВт/соатгача босқичма-босқич камаяди. Энергетика балансини ривожлантириш мақсади сифатида 17,5 ГВт электр энергиясини жорий этишни назарда тутувчи «АЭС ва яшил» сценарийсини белгилаш таклиф қилинмоқда», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, бу сценарийда яшил энергия манбалари, газ ва атом генерациясига эътибор қаратилган.

«Атом генерациясини ривожлантириш зарурати углерод нейтраллигининг глобал кун тартибига мос келади. Шунингдек, у тоза электр энергияси улушини ошириш, мамлакат иқтисодиётида углерод изини камайтириш, CО2 чиқиндиларини камайтириш бўйича мажбуриятларни бажариш, мамлакат энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган», — деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар