ҚР Давлат маслаҳатчиси: Туман ва шаҳар ҳокимларини сайлаш - Марказий Осиёда биринчи бундай сиёсий тажриба

Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови Марказий Осиё минтақасидаги биринчи бундай сиёсий тажрибадир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ўзининг Теlegram-каналида ёзди.

Ерлан Қарин
Фото: Ақорда

"Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайланди. Хабарингиз бор, 2 йилдан буён қишлоқ ҳокимлари лавозимига сайловлар ўтказиб келинмоқда (ўшандан бери 1700 га яқин ҳокимлар сайланган).

Туман ҳокимлари сайлови жамиятда катта қизиқиш уйғотди. 45 та ҳоким лавозими учун 125 номзод кураш олиб борди. Улар орасида турли соҳа вакиллари – иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, ўқитувчилар, муҳандислар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мутахассислар бор эди. 7 та сиёсий партиянинг барчаси туман ҳокими сайловида ўз номзодларини тақдим этди. 1497 та сайлов участкасида номзодларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 8500 нафарга яқин киши иштирок этди”, — деди Давлат маслаҳатчиси.

Шунингдек, Ерлан Қарин туманлар ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови Марказий Осиё минтақасида биринчи бундай сиёсий тажриба эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, у Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ислоҳотлари минтақадаги сиёсий модернизациянинг янги йўналишини белгилаб бераётганини айтди.

Сўнгги хабарлар