ҚР Давлат маслаҳатчиси: Ҳозир асосий вазифалардан бири - миллатнинг янги сифатини шакллантириш

ASTANA. Кazinform - Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари олдида нутқ сўзлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ерлан Қарин
Фото: Ақорда

Ерлан Қарин Қасим-Жомарт Тоқаев сиёсий йўналишининг мафкуравий характери мамлакатдаги барча ўзгаришларнинг бошида турган “Адолатли Қозоғистон” концепциясида ўз ифодасини топганини таъкидлади.

Ерлан Қарин
Фото: Ақорда

 

Давлат маслаҳатчиси Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ислоҳотларнинг аҳамияти, мақсади, асосий босқичлари ва натижалари ҳақида сўзлаб берди.

Ерлан Карин фикрича, бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири миллатнинг янги сифатини шакллантириш ва жамиятни янги қадриятлар тизимига асосланган ягона мақсад атрофида уюштиришдан иборат. Бу қадриятлар Давлат раҳбари томонидан Миллий қурултойнинг ІІІ йиғилишида белгилаб берилган.

Давлат маслаҳатчиси ички сиёсатда ҳамиша ўз кун тартибимизга амал қилиш зарурлигини таъкидлади. Бизнинг ички сиёсатимиз бунёдкорликка асосланган бўлиб, ҳар томонлама модернизация ва ислоҳотларни ўтказишга қаратилган.

Ўз нутқи сўнгида Ерлан Қарин академия тингловчилари ва мазкур таълим муассасаси ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сўнгги хабарлар