ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле билан учрашди

Ыарин ва Озуле
Фото: akorda.kz

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси доирасида ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле билан учрашди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ерлан Қарин ЮНЕСКО раҳбарининг жорий йил июнь ойида мамлакатга расмий ташрифи ва Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат бағишлаганини таъкидлади.

Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон ушбу ташкилот билан маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини айтди. Бутун дунёда иқлим ўзгариб бораётган бир пайтда ЮНЕСКО кўмагида Алмати шаҳридаги Марказий Осиё минтақавий глациология маркази томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар катта аҳамиятга эга.

Ерлан Қарин ЮНЕСКО раҳбарига ташкилотнинг Алмати шаҳридаги Кластер идорасига Кўп тармоқли минтақавий идора (бюро) мақомини бериш тўғрисидаги қарори учун миннатдорчилик билдирди.

Одрэ Азуле ўзининг Қозоғистонга ташрифини катта иштиёқ билан эслаб, мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, жумладан, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан таълим, фан ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни юксак баҳолади.

Сўнгги хабарлар