ҚР Давлат котиби Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг элчилари билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Ерлан Қарин Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Қозоғистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.
None
None

Давлат котиби дипломатларга Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди ва Президентнинг яқинда «Янги Қозоғистон: Янгиланиш ва модернизация йўли» номли Қозоғистон халқига Мурожаатномасининг асосий тамойилларини баён қилди.

Суперпрезидентлик тизимидан кучли парламентга эга бўлган президентлик республикасига ўтиш механизмлари, жумладан, парламентни шакллантиришнинг пропорционал-мажоритар тизими, палаталар ваколатларини кенгайтириш, сиёсий партияларни рўйхатга олишни либераллаштириш, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш институтларини такомиллаштириш, давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ерлан Қарин хорижий дипломатларнинг янги ислоҳотларга доир бир қанча саволларига жавоб берди.

Учрашув иштирокчилари Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг умумий йўналишларини муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақадаги кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар