ҚР Давлат хавфсизлик хизмати Астана аҳолисига мурожаат қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат хавфсизлик хизмати 2024 йил 27-28 ноябрь кунлари хорижий давлат раҳбарлари иштирокида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши муносабати билан Астана аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.

Военную присягу приняли солдаты Службы госохраны Казахстана
Фото: ҚР Давлат хавфсизлик хизмати

“Пойтахт кўчаларининг айрим қисмларида автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Тайёргарлик чора-тадбирлари махсус давлат, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ресурсларидан, жумладан, ҳарбий авиация ва техникадан фойдаланишни ўз ичига олади”, – дейилади баёнотда.

Алоҳида маълум қилинишича, 27 ноябрь куни шаҳар бўйлаб авиация парвозлари режалаштирилган.

Фуқаролардан муҳим халқаро тадбир вақтида кўрилган хавфсизлик чораларини тўғри тушунишлари сўралади.

Сўнгги хабарлар