ҚР Давлат даромадлари қўмитаси Тelegramда солиқ ва божхона масалалари бўйича маслаҳат беришни бошлади

@SalyqBot рақамли солиқ маслаҳатчиси бўлиб, қозоқ ва рус тилларида ишлаб чиқилган ва жуда фойдали хусусиятларга эга:
- фойдаланувчига солиқ қарзининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида дарҳол маълумот бериш имконини беради;
- солиқ тўловчиларга автотранспорт воситаларига солиқ ва пеняларни мустақил ҳисоблашда ёрдам беради;
- зарур маълумотни топиш, солиқ тақвимидан фойдаланиш имконини беради;
- жисмоний ёки юридик шахс фойдаланувчисининг қизиқишига қараб фойдали янгиликлар ва билдиришномаларни юбориш имкониятига эга;
- фойдаланувчиларни долзарб мавзулар ва ДДҚ билан боғлиқ масалалар бўйича видео дарсликлар ва видео кўрсатмалар билан таништиради;
- юридик шахслар учун тўланган суммалар тўғрисида маълумот олиш имконини беради.
Чат- ботда ДДҚ алоқа маркази томонидан келиб тушган сўровлар асосида ишлаб чиқилган билимлар базаси мавжуд бўлиб, у фойдаланувчига солиқ ва божхона қонунчилиги бўйича тез-тез бериладиган саволларга оператор иштирокисиз бир зумда жавоб олиш имконини беради.
Фойдаланувчи ҳар доим жавобдан қониқиш даражасини баҳолаш, шунингдек, тўғридан-тўғри чат- бот операторига савол бериш, мурожаат қилиш ёки тилак билдириш имкониятига эга.
Жорий йилда чат-ботни ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилади, унда солиқ тўловчилар ўзлари учун кўплаб қўшимча имкониятларни ўрганадилар, масалан, солиқ ҳисоботларини топшириш муддатини, солиқ тўлаш муддатини ўтказиб юбормаслик, банк ҳисоб -рақамлари (ҳибсга олиш) ҳақида ма’лумот олиш имконига эга бўлади.