ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Бавария Ҳукумати вакиллари билан учрашди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон ва Бавария (Германия Федератив Республикаси) ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва Бавария Иқтисодиёт, ерни ривожлантириш ва энергетика вазирлиги статс-котиби Роланд Вайгерт ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда Қозоғистон-Германия савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Роман Скляр Бавария Ҳукумати вакилларини қарши олар экан, Германия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги энг муҳим ҳамкори эканини таъкидлади. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари энергетика, саноат, транспорт-логистика саноати ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Бавария делегацияси раҳбари Роланд Вайгерт икки мамлакат давлат органлари ва бизнес тузилмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. Германия компаниялари билан ишлаш бўйича Махсус ишчи гуруҳи фаолияти самарадорлигини қайд этди. Делегация вакиллари, шунингдек, немис бизнесининг конларни ўзлаштиришда иштирок этиши, иқтисодиётнинг энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Якунда «савол-жавоб» тарзида баҳс-мунозара бўлиб ўтди ва унда иштирокчилар амалий масалаларни амалга оширишнинг боришни муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар