ҚР Бош вазири ўринбосари: Ижтимоий кодекс - МДҲ мамлакатларида жорий этилган биринчи ягона ижтимоий ҳужжат

Ижтимоий кодекс МДҲ мамлакатларида жорий қилинган биринчи ягона ижтимоий ҳужжатдир. Бу ҳақда Jibek Joly телеканалининг «Уәде»(ваъда)дастурига интервью берган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Тамара Дуйсенова
Фото: Дамир Ерубаев

“Ижтимоий кодексни тайёрлаш 2 йил давом этди. Аввало, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидаги катта ишчи гуруҳ 2 йил давомида турли ташкилотлар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар билан кенг кўламли иш олиб борди. Иккинчидан, Конституциявий қонунга мувофиқ Давлат раҳбари томонидан кўплаб ташаббуслар амалга оширилди. Биз унинг бир қисмини 2023 йил 1 январдан бошладик. Қолганлари эса жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга туширилди. Мажилис сайловолди ташвиқотига кетгани боис ҳужжатни Сенатга кўриб чиқиш учун тақдим этдик. Сенат буни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қабул қилди”, — деди Бош вазир ўринбосари.

Умуман олганда, унинг фикрича, айтиш мумкинки, Ижтимоий кодекс нафақат Қозоғистонда, балки МДҲ мамлакатларида ҳам жорий қилинган биринчи ягона ижтимоий ҳужжатдир.

“1964 йилда Европа давлатлари Европа Иттифоқининг ижтимоий кодексини қабул қилди. Фақат 21 давлат ўз стандартларини ушбу кодексга мослаштирган. Қолган мамлакатлар ҳали ҳам худди шу жараёнда. Ижтимоий таъминот ва меҳнат стандартлари бўйича бизда 1800 дан ортиқ қонунлар мавжуд эди. Эндиликда Ижтимоий кодекс мамлакатдаги барча ижтимоий қонунларни бирлаштирган ноёб ҳужжат сифатида қаралмоқда”, — деди Тамара Дуйсенова.

Сўнгги хабарлар