ҚР Бош вазири ўринбосари хорижий университетлар филиалининг очилиши Қозоғистонга нима олиб келишини айтди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова Астанада бўлиб ўтаётган «Conneted-2024» халқаро конференциясида мамлакатда очилган 23 та хорижий олий таълим муассасасининг филиалларидан давлат нимани кутаётганини айтди.

конференция учителей, Тамара Дуйсенова
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, мамлакатимизга хорижий таълим муассасаларини жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 23 та олий таълим муассасасининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади. Фурсатдан фойдаланиб, стратегик ҳамкорларимизга Ҳукумат номидан алоҳида ташаккур билдираман”, – дея сўзини бошлади у.

Бош вазир ўринбосари ҳамкорликда учта асосий мақсад борлигини таъкидлади.

“Биринчиси, халқаро стандартларга мос ўқув дастурларини ўзлаштирган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

Иккинчиси – таълим дастурлари ва ўқитиш технологияларининг илғор моделларини узатиш;

Учинчиси, илм-фан ва инновацияларнинг ривожланиши.

Ишончим комилки, биз биргаликда самарали ишлаймиз ва ўз олдимизга қўйган мақсадларга биргаликда эришамиз”, – деди Тамара Дуйсенова.

Таъкидлаш жоизки, Астанада дунёнинг 60 давлатидан 300 нафар халқаро даражадаги экспертлар иштирокида фан-таълим, инновациялар, рақамлаштириш ва экология масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар