ҚР Бош вазири Украинадаги вазият юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Украина атрофидаги вазият туфайли мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, саноат ва қурилиш, миллий иқтисодиёт, молия вазирликлари билан ҚР Президентининг асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлари ижросига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати маълум қилди.

Үкіметте жиын өтті
Фото: ҚР Ҳукумати

Бош вазир мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовнинг стратегик ва инфратузилмавий объектлар муҳофазасини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотини тинглаб, давлат органлари фаолиятини кучайтиришга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берди. Барқарорлик ва жамоат тартибини сақлаш, транспорт ҳаракати хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Ваколатли тузилмалар раҳбариятига Давлат раҳбарининг хавфсизликни таъминлаш бўйича топшириқлари ижросини алоҳида назоратга олиш, вазият ўзгариши тўғрисида тезкор режимда маълумот бериш топширилди.

Сўнгги хабарлар