ҚР Бош вазири учувчи Талғат Бигелдинов ҳайкали пойига гул қўйди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов афсонавий қозоғистонлик учувчи Талғат Бигелдинов ҳайкали пойига гул қўйди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Олжас Бектенов возложил цветы к памятнику Талгату Бегельдинову
Фото: ҚР Ҳукумати

Бош вазир Олжас Бектенов Буюк Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш доирасида афсонавий учувчи, Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-майори, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Талғат Бигелдинов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.

Олжас Бектенов возложил цветы к памятнику Талгату Бегельдинову
Фото: ҚР Ҳукумати

Талғат Бегелдинов уруш йилларида ҳавода қарийб 500 соат парвоз қилган ва 305 марта ҳужумда иштирок этган, душманнинг 7 та самолёти ва кўплаб ҳарбий техникасини йўқ қилган. Муваффақиятли ўтказилган разведка операциялари натижасида у энг яхши ҳаво разведкачи учувчилардан бири сифатида тан олинди. Ботир Қозоғистон фуқаро авиациясини ривожлантириш, инфратузилмани қуриш, профессионал кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган.

Гулчамбар қўйиш маросимида урушда ҳалок бўлган аскарлар ва барча фахрийлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

Сўнгги хабарлар