ҚР Бош вазири TSC Global / GK Hyperscale раҳбарияти билан рақамли соҳадаги муаммоларни муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов TSC Global / GK Hyperscale компанияси раҳбарлари Майкл Дикерсон ва Дэниел Дикерсон билан учрашди, дея хабар бермоқда ҳукумат матбуот хизмати.

цифрлық
Фото: ҚР Ҳукумати

ҚР Президентининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида Ҳукумат инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, илғор технологияларни трансфер қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва хорижий инвесторлар иштирокида чуқур қайта ишлаш кластерларини яратишни мақсад қилган.

Учрашувда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва илғор технологиялар трансфери соҳасида сармоявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Компаниянинг ҳисоблаш қуввати ўсишини таъминлаш ва IT хизматлари экспортини ошириш йўллари кўриб чиқилди.

цифрлық
Фото: Ҳукумат

TSC Global / GK Hyperscale бош директори Майкл Дикерсон юқори малакали мутахассислар учун 300 дан ортиқ иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳага қизиқиш билдирди. Учрашув якунларига кўра, томонлар самарали ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қайд этиш жоизки, TSC Global / GK Hyperscale мамлакатлар учун хавфсиз рақамли инфратузилмани яратишга ихтисослашган халқаро компания ҳисобланади. GK Австралия ва бошқа бир қатор мамлакатларда замонавий маълумотлар марказлари (ЗММ) ва инфратузилма лойиҳаларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланади.

Сўнгги хабарлар