ҚР Бош вазири трансчегаравий дарёларнинг ҳолати тўғрисида ахборот алмашишни такомиллаштириш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов вазирликларга трансчегаравий дарёлар ҳолати тўғрисида маълумот алмашишни яхшилаш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Алихон Смаилов баҳорги тошқинга тайёргарлик масалаларига бағишланган Ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди.

«Индустрия вазирлиги ва ҳокимликларга сув тошқинлари даврида йўллар, кўприклар ва тўғонларнинг тайёрлигини таъминлашни топшираман. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли давлат органлари ва ҳокимликлар билан биргаликда сув тошқинларига қарши барча чора-тадбирлар мувофиқлаштирилишини ва уларнинг сифатли бажарилишини таъминласин», — деди Бош вазир.

Шунингдек, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига қўшни давлатлар билан трансчегаравий дарёлардаги вазият бўйича ҳамкорликда ахборот алмашинувини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда тезкор штаблар ташкил этилишини, сел хавфи юзага келганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилишни таъминлаши лозим. Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Роман Васильевичга юкланади», — деди бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар