ҚР Бош вазири: Суверенитетимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш - эзгу бурчимиз

Алихан Самаилов
Фото: Ҳукумат

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

“Азиз ватандошлар! Барчангизни юртимизнинг энг улуғ байрами – Республика куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Қисқа муддатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширган Қозоғистон модернизация ва барқарор ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди. Меҳнаткаш халқимизнинг ҳамжиҳатлиги туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти глобал муаммоларга бардош бераётир, янги саноат сиёсати самарали амалга оширилмоқда.

Ижтимоий ҳаётимизда ғалаба қозонган миллий тотувлик ва ижтимоий бирлик каби азиз қадриятларгина давлатчилигимиз пойдеворини кўтаради, иқтисодий ютуқларимиз таянчи бўлиб қолади. Ушбу юбилей халқимизни ватанпарварлик руҳида ягона мақсад сари жипслаштиришда алоҳида аҳамиятга эга”, — дейилади табрик матнида.

Сўз якунида Бош вазир юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш, суверенитетни кўз қорачиғидек ҳимоя қилиш барчамизнинг эзгу бурчимиз эканини таъкидлади.

“Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга файзу барака, ишларингизга муваффақиятлар тилайман. Юрт руҳи ҳамиша кўтаринки бўлсин!”, – дея ўз сўзини якунлади Ҳукумат раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram