ҚР Бош вазири шимолий ва шарқий ҳудудларни иситиш мавсумига бир ой олдин тайёрлаш бўйича топшириқ берди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов коммунал хўжалик учун зарур бўлган кўмирни ёзда жамғариш бўйича топшириқ берди.

Олжас Бектенов
Фото: ҚР Ҳукумати

“Энергетика, саноат вазирликлари ва вилоятлар ҳокимликлари 15 майга қадар иссиқлик мавсумига тайёргарлик бўйича барча чора-тадбирлар режаларини тасдиқласин.

15 сентабрга қадар марказий, шимолий ва шарқий ҳудудларда, қолган ҳудудларда эса 15 октябрга қадар барча муҳандислик инфратузилмаси ва уй-жой коммунал объектлари янги иситиш мавсумига тўлиқ тайёр бўлишини таъминлаш зарур”, — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари сув тошқинларидан зарар кўрган ҳудудларни иссиқлик мавсумига тайёрлашга эътибор қаратиш зарурлигини эслатди.

“Саноат, Энергетика вазирликлари ва вилоятлар ҳокимликлари барча иссиқлик манбаларини ўз вақтида ёқилғи билан таъминлаши керак. Ёз фаслида коммунал ва маиший кўмир захираларини йиғиш ишларини кучайтириш лозим”, — деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар