ҚР Бош вазири шакарнинг энг кам чакана нархини белгилаш масаласини ишлаб чиқишни топширди

NUR-SULTAN. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов бугун Ҳукумат йиғилишида Павлодар вилоятида янги шакар заводи қуриш масаласини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо вазирлиги ва «Байтерек» холдинг компанияси билан ҳамкорликда шакар заводларини модернизация қилиш ва хомашё харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар бериш масаласини ишлаб чиқсин. Бундан ташқари, заводлар олдига маҳсулот сотиш нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик учун қарама-қарши мажбуриятлар белгиланиши керак», — деди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари Павлодар вилоятида янги шакар заводи қуриш масаласини ишлаб чиқишни топширди. Шу нуқтаи назардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Павлодар вилояти ҳокимлиги ва «Байтерек» холдинги билан ҳамкорликда вилоятда қанд лавлаги етиштириш ҳажмини кенгайтириш чораларини кўрмоқда.

«Савдо вазирлигига ички бозорни демпингдан ҳимоя қилиш учун шакарнинг энг кам чакана нархини белгилаш масаласини ишлаб чиқишни топшираман», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар