11:55, 24 Март 2024 | GMT +5
ҚР Бош вазири Россиянинг Астанадаги элчихонасига бориб, таъзия китобига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш изҳорини қолдирди
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Россия Федерациясининг Астанадаги элчихонасига ташриф буюриб, Москвадаги “Крокус Сити Холл” кўнгилочар мажмуасида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан таъзия китобига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш изҳорини қолдирди.

Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва таъзия изҳор этган телеграмма йўллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва шимоли-ғарбидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида отишма содир бўлиб, камуфляж кийган одамлар тинч аҳолига қарата ўт очган эди.
Россияда 24 март Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.