21:40, 18 Июль 2023 | GMT +5
ҚР Бош вазири ўринбосари БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги Доимий вакили билан учрашди
ASTANA. Кazinform - Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги Доимий вакили Катаржина Вавьерния билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва БМТТД ўртасидаги ижтимоий соҳадаги ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, ёшлар малакасини ошириш ва дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида мобил заводлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокама якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка ва бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб туришга тайёр эканликларини билдирдилар.