ҚР Бош вазири Олжас Бектенов хизмат сафари билан Россия ва Ўзбекистонга боради

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ҳукумати раҳбари Олжас Бектенов март ойида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасига хизмат сафари билан бориши режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Олжас Бектенов
Фото: primeminister.kz

Москвада Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилади. Томонлар давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилади.

Тошкентда Олжас Бектенов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади, савдо ва сармоявий ҳамкорликни ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Сўнгги хабарлар