ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Эркин Туниёз билан учрашди

ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астана шаҳридаги “ҚР ва ХХР ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга янги ёндашувлар” мавзуида экспортёрларнинг иккинчи форумига ташриф буюрган ХХР Шинжон-Уйғур автоном райони партия қўмитаси котиби ўринбосари, ШУАР Халқ ҳукумати раиси Эркин Туниёз билан учрашди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Эркин Туниёз билан учрашди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

Музокараларда Давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Эркин Туниёз билан учрашди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

Хитой Қозоғистоннинг энг йирик ташқи савдо шериги ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 31,5 миллиард долларни ташкил этди.Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони мамлакатнинг тўрт вилояти билан чегарадош. ХХР умумий савдо айланмасининг 64 фоиздан ортиғи ёки 20,3 миллиард доллари автоном районга тўғри келади.

Томонлар сармоявий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини қайд этдилар. 2005 йилдан бери ХХРдан инвестицияларнинг умумий оқими қарийб 25 миллиард долларга етди. Ўтган йилнинг 9 ойида Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 37 фоизга ошди. Бугунги кунда 45 та икки томонлама лойиҳалар рўйхатида жами 14,5 миллиард доллардан ортиқ сармоя мавжуд.

–“Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши – янги қўшма саноат лойиҳалари, жумладан, нефть-кимё ва металлургия соҳаларида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришдир”, – деди Олжас Бектенов.

Шунингдек, у савдо алоқаларини диверсификация қилиш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. Музокаралар чоғида Олжас Бектенов ва Эркин Туниёз ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари сифатида транзит транспорти, маданий ва минтақалараро йўналишлар, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларини тилга олди.

Сўнгги хабарлар