ҚР Бош вазири металлургия соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг глобал қиймат занжирининг ўрта бўғинидаги ролини кучайтириш муҳим. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

“Металлургия соҳасида йил охиригача пўлат қуйиш, ясси прокат ва чўян ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарур. Мазкур тармоқни ривожлантириш мақсадида 2028 йилгача ноёб ва нодир ер металлари соҳасини ривожлантириш бўйича комплекс режа тасдиқланди. Инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга ошириш режалаштирилган”, - деди Ҳукумат раҳбари.
Шу боис Олжас Бектенов Саноат вазирлигини бу борадаги ишларни сезиларли даражада кучайтириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.
“Қозоғистоннинг глобал қиймат занжирининг ўрта бўғинидаги ролини кучайтириш муҳим. Бунинг учун Саноат вазирлиги ишбилармон доиралар билан биргаликда минерал-хом ашё базасини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриши зарур”, – деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай