ҚР Бош вазири Қозоғистон халқини Ҳайит байрами билан муборакбод этди

ҚР Премьер-Министрі
Фото: primeminister.kz

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов мусулмонларни Ҳайит байрами билан табриклади, деб хабар беради Каzinform агентлиги ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

“Ҳурматли ватандошлар! Сизларни улуғ айём - Ҳайит байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Рамазон ҳайити биродарлик ва ўзаро ёрдам, хайрли ишлар ва хайр-саховат байрамидир. Халқимизга хос анъанавий ахлоқий фазилатлар, айниқса, ҳозир, мана шундай мураккаб даврда яққол намоён бўлмоқда. Халқ бирлиги туфайли юрт кучли! Бу ноёб қадриятлар республикамизнинг барқарор ривожланишининг асосидир. Барчага сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман”, – дейилади Олжас Бектеновнинг табрик матнида.

Сўнгги хабарлар