ҚР Бош вазири Қатар Давлатининг Қозоғистондаги элчиси билан учрашди

ҚР Бош вазири Қатар Давлатининг Қозоғистондаги элчиси билан учрашди
Фото: primeminister.kz

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қатар Давлатининг Қозоғистондаги элчиси Абдулазиз бин Султон Ал-Румейҳий билан учрашди, деб хабар беради Каzinform.

Қатар Қозоғистоннинг араб дунёсидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

— Биз мавжуд имкониятларимизни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Қувонарлиси, айни пайтда агросаноат мажмуасида бир қатор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари мавжуд, — деди Бош вазир.

Хусусан, гап Ақмола вилоятида донни қайта ишлаш заводи қурилиши ҳақида кетмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 200 миллион доллар бўлиб, ҳозирда унинг концепцияси ва ҳамкорлик шартлари ишлаб чиқилмоқда.

— Қозоғистонда бизнесни ривожлантириш учун зарур шароитлар мавжуд. Ўз навбатида биз ҳам зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, — деб ишонтирди Алихан Смаилов.

Жаноб Абдулазиз бин Султон ал-Румейҳий ҳам Ҳукумат, ҳам Давлат раҳбарияти томонидан қабул ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги хабарлар
telegram