ҚР Бош вазири Иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди
Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра , йиғилишда солиққа тортиш нормалари, жумладан, солиққа тортиш мақсадларида «роялти» тушунчасидан фойдаланиш, энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг мол-мулкига солиқ солиш объектини белгилаш, шунингдек, солиқ солиш санаси, ҚҚСни ҳисобга олиш усули билан тўланган товарларнинг янгиланган рўйхатини қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокама якунлари бўйича Бош вазир дастлабки икки масалани барча манфаатдор томонларнинг фикри ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини ҳисобга олган ҳолда янада ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Йиғилишда, шунингдек, Қизилўрда вилояти Орол туманида кальцийланган сода ишлаб чиқариш корхонасини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унинг амалга оширилиши қарийб 140 млрд тенге сармоя жалб этиш, 700 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратиш ва йилига 300 минг тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига импорт ўрнини босиш имконини беради.
Бош вазир завод учун зарур инфратузилма қурилишини молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқиш, шунингдек, лойиҳани инвесторларни жалб этиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқишни давом эттириш бўйича топшириқ берди.
Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари Ақтау шаҳрида кўп функцияли меҳмонхона-сайёҳлик мажмуасини қуриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Бу 170 млрд тенге сармоя жалб этиш, тўрт мингга яқин тўғридан-тўғри ва билвосита иш ўрни яратиш, Манғистау вилоятига сайёҳлар оқимини 850 минг кишига етказиш имконини беради.
Ҳукумат раҳбари лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш, қурилиши бошланган барча объектларни якунлаш учун «КДБ» АЖга бюджет кредитлари ажратиш имкониятларини кўриб чиқишни топширди
Йиғилишда давлат мулкидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Фото: primeminister.kz