ҚР Бош вазири хорижий сармояларни жалб қилиш юзасидан аниқ режа ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

ASTANА. Кazinform - Бугун ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан аниқ режа ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Олжас Бектенов
Фото: primeminister.kz

“Миллий иқтисодиёт ва Ташқи ишлар вазирликлари тегишли давлат органлари билан биргаликда қисқа муддатларда (инвесторларни) қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилиб, уларни такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин. Ташқи ишлар вазирлиги ва Рақамлаштириш вазирлиги Миллий рақамли инвестиция платформасини имкон қадар тезроқ тўлиқ ишга туширишни таъминлаши керак. Унда барча турдаги имтиёзлар тўпланиши керак. Ушбу платформанинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни тезлаштириш ва инвесторлар учун тўсиқларни камайтириш бўлиши лозим”, - деди Ҳукумат раҳбари.

Шу билан бирга, Олжас Бектенов Ташқи ишлар вазирлигига «Kazakh Invest» компанияси билан биргаликда хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш, истиқболли давлатлар, трансмиллий корпорациялар, тармоқлар ва бошқа мезонларни кўрсатишни топширди.

“Байтерек” холдинги қўшимча молиялаштириш манбаларини, жумладан, инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириши керак. Назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ваколатига кўра менинг ўринбосарларим зиммасига юкланади”, — деди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар