ҚР Бош вазири ЕОИИ ҳақида: Барча қарорлар иқтисодий прагматизмга асосланиши керак

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон ЕОИИ фаолияти фақат иқтисодий йўналишда бўлиши керак деган позицияга амал қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши арафасида Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

Томонлар ЕОИИ доирасидаги тўсиқларни бартараф этиш, илгари қабул қилинган стратегик ҳужжатларни амалга оширишнинг илмий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш блоклари бўйича комиссия ишини муҳокама қилдилар.

Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ЕОИИ фаолияти фақат иқтисодий йўналишда бўлиши керак деган позицияга амал қилади.

«Барча қарорлар иқтисодий прагматизмга асосланиши керак», — деди Бош вазир.

Ўз навбатида, Михаил Мясникович Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ижобий кўрсаткичлари ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдони янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2-3 феврал кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири ЕОИИда кузатувчи давлат вакили сифатида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, техник жиҳатдан тартибга солиш, темир йўл ва мультимодаль юк ташиш, энергетика ва ҳ.к. масалалар ўрин олган.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар