ҚР Бош вазири энергетика соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
Бугун, 22 декабрь - энергетика ходимлари куни. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Каzinform.

“Ҳурматли мамлакатимиз энергетика соҳаси ходимлари, сизларни касб байрамингиз – Энергетика куни билан чин қалбимдан табриклайман! Иссиқлик электр станциялари, электр тармоқлари ва энергия таъминоти ташкилотлари, янгиланадиган электр манбалари ва сув электр станциялари объектлари ходимлари, таъмирлаш бригадалари – ўз меҳнатлари билан мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаётган барча фуқароларга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Баъзан қийин иш шароитларига қарамай, сиз уйларимизни ёруғлик ва иссиқлик билан таъминлаб, корхоналар ва инфратузилмаларнинг ишлашини таъминлайсиз. Энергия – юртимиз тараққиётига улкан куч-қувват бахш этаётган шарафли меҳнатингиз самарасидир! Сизларга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва улкан муваффақиятлар тилайман!”, - деди Алихан Смаилов.