ҚР Бош вазири: Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бюджетдан бошқа механизмларини кўриб чиқиш керак
ASTANА. Кazinform - Ҳукумат раҳбари маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бюджет маблағларидан бошқа механизмларини кўриб чиқиш зарурлигини айтди.
“Кучли ва рақобатбардош бизнес муваффақиятли иқтисодиётнинг асосий омилидир. Бу - аксиома. Тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Ҳукуматнинг асосий вазифасидир. Умуман олганда, давлат томонидан қўллаб-қувватлашни фарқлаш керак. Юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятига устувор аҳамият бериш зарур. Молиявий қўллаб-қувватлаш ишлаб чиқаришнинг технологик мураккаблиги даражасига қараб амалга оширилиши керак”, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.
О.Бектеновнинг фикрича, ишлаб чиқариши мураккаб, технологиялардан кенг фойдаланаётган тадбиркорларга паст ставкада ва узоқ муддатга кредит бериш мақсадга мувофиқдир.
“Маҳаллий бизнесни молиялаштириш, шу жумладан бюджетдан бошқа манбалардан фойдаланган ҳолда кафолат механизмларини кенгайтириш керак. Бу Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва ривожланиш институтлари олдидаги муҳим вазифадир. Шунингдек, бу маҳаллий корхоналарга хорижлик етказиб берувчилар билан рақобатлашиш имконини беради”, - деди у.