ҚР Бош вазири бир ҳафта муддатда Qarmet бўйича зарур қарорларни қабул қилишни топширди

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли компания декабрь ойида ишлаб чиқариш ҳажми ошганини қайд этди. Ферроқотишма заҳиралари ва кўмир захиралари кўпайди. Тайёр маҳсулотларни жўнатиш қайта тикланди.
Компания фаолиятини барқарорлаштиришга 28,6 миллиард тенге хусусий сармоя жалб этилди. Иш ҳақи ўз вақтида тўланди, солиқ тўловлари, шунингдек, Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тўловлари амалга оширилди.
Йиғилишда корхонани зарур хомашё билан таъминлаш, тайёр маҳсулот экспортини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, солиққа тортиш, аниқланган экологик қоидабузарликларни бартараф этиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
2024 йилда Qarmetнинг асосий вазифалари қаторига - ишчилар хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги инвестиция шартномаларини тузиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, шунингдек, маҳсулот таннархини пасайтириш масалалари киради.
Янги бизнес модели доирасида келгуси йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта ташкил этиш, хавфсизлик кўрсаткичлари ва экологик шароитларни тубдан яхшилаш (хусусан, газга ўтиш), маҳсулот номенклатурасини қайта кўриб чиқиш ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бош вазир давлат органлари комбинатнинг долзарб масалаларини ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатиши кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан Алихан Смаилов бир ҳафта муддатда энг муҳим вазифалар юзасидан зарур қарорлар қабул қилишни топширди.