ҚР Бош вазири “Алтын сапа” ва “Парыз” лауреатларини тақдирлади

КазАзот
Фото: Адилет Биримқулов/Kazinform

Бугун Астана шаҳрида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов “Алтын сапа” ва “Парыз” мукофотлари совриндорларини тақдирлади, дея хабар беради Kazinform.

Хусусан, Ҳукумат раҳбари томонидан учта корхонага “Энг яхши ишлаб чиқариш корхонаси” номинациясида мукофотлар топширилди.

Ушбу номинацияда “КазАзот” АЖ (Манғистау вилояти), “МедиДез” МЧЖ (Қостанай вилояти), “Med365” компанияси (Алмати) тақдирланди.

Алтын сапа
Фото: Әдилет Биримқулов/Kazinform

Бундан ташқари, Бош вазир томонидан “ПАРЫЗ” танлови доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўртасида “Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси” махсус совринини қўлга киритган Павлодар вилоятининг “Галицкое” корхонаси тақдирланди.

Йирик тадбиркорлик субъектлари тоифасида “Йилнинг энг яхши ижтимоий лойиҳаси” бўйича «Қазмырыш» компанияси “Парыз” танловининг махсус совринини қўлга киритди.

ҚР Бош вазири “Алтын сапа” ва “Парыз” лауреатларини тақдирлади
Фото: Адилет Биримқулов/Kazinform

 

Сўнгги хабарлар