ҚР Бош вазири активларни қайтариш бўйича комиссия йиғилишини ўтказди

ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов раислигида Активларни қайтариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Возврат активов: в доход Казахстана дополнительно обращены 525 млрд тенге
Фото: Правительство РК

Комиссия “Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш тўғрисида”ги Қонун субъектларининг умумий қиймати 525 миллиард тенгедан ортиқ маблағларни давлат фойдасига ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларини тасдиқлади. Махсус давлат жамғармасига маблағ ўтказишдан ташқари, Қонун субъектлари ҳисобидан қуйидаги объектлар қурилиши маъқулланди: Арқалиқ шаҳрида иқтидорли спорт болалари учун 120 ўринли спорт мажмуаси, Астанада таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бор болаларни реабилитация қилиш маркази, Алматида алоҳида эҳтиёжли одамлар учун 400 ўринли ўқув маркази барпо этилади.

Үкіметтегі комиссия отырысы
Фото: Үкіметтің баспасөз қызметі

 

“Давлат раҳбари таъкидлаганидек, қайтарилган барча маблағлар Қозоғистон халқи манфаати учун ишлаши керак. Жорий йил бошидан бери Комиссия қайтарилган активлар бўйича умумий қиймати 900 миллиард тенгедан ортиқ бўлган шартномаларни тасдиқлади. Бу маблағлар ҳисобидан қатор ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бошланди”, — деди Олжас Бектенов.

Үкіметтегі комиссия отырысы
Фото: Үкіметтің баспасөз қызметі

Бунгача Президент топшириғига кўра, Махсус давлат жамғармасидан Ақмола вилоятининг Зеренди қишлоғида спорт мажмуаси ва Туркистон вилоятининг Темирлан қишлоғида мусиқа мактаби қуриш учун маблағ ажратилган эди. Комиссия иши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олжас Бектенов Шанхайда бўлиб ўтган VII Хитой халқаро импорт кўргазмасининг очилишида иштирок этган эди.

Сўнгги хабарлар