ҚР Бош вазири Ақмола вилоятидаги паррандачилик фабрикасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

KÖKŞETAU. Кazinform – Амалий ташриф чоғида Бош вазир Буланди туманидаги Макинск паррандачилик фабрикасининг ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек, қувватларни янада ошириш режалари билан танишди, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятидаги паррандачилик фабрикасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

Жорий йил бошидан буён паррандачилик фабрикасида 18,6 миллиард тенгега 18,7 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилди. Цехларга ташриф чоғида жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ускуналари ёрдамида инкубация, парваришлаш, сўйиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги замонавий технологияларга эътибор қаратилди. Макинск паррандачилик фабрикаси ички бозорни доимий равишда парранда гўшти билан таъминлайди, шунингдек, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россияга маҳсулот экспорт қилади.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятидаги паррандачилик фабрикасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

“Ҳукумат давлат раҳбари томонидан илгари сурилган агросаноат мажмуасида қайта ишланган маҳсулотлар улушини ошириш ва уни 70 фоизга етказиш вазифаси доирасида ишламоқда. Чуқур қайта ишлашни ривожлантириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналар очиш учун шарт-шароит яратишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Маҳаллий маҳсулотлар нафақат бозор талабини қондириши, балки хорижда ҳам рақобатбардош бўлиши керак. Умумдорликни ошириб, сифатга бевосита таъсир кўрсатадиган янги технологияларни интеграциялаш муҳим”, — дея Олжас Бектенов бунинг учун давлат томонидан зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Бугунги кунда Макинск паррандачилик фабрикасидан ташқари, Ўскеменда ўзининг парранда гўштидан колбаса маҳсулотлари ва деликатес ишлаб чиқарадиган завод мавжуд. Ҳукумат раҳбарига Алмати вилоятининг Жамбил ва Қарасай туманларида ишлаб чиқариш қуввати 240 минг тонна бўлган паррандачилик фабрикасини очиш режаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Лойиҳа МДҲдаги энг йирик лойиҳа бўлиши режалаштирилган. Келгуси йилда қурилишни бошлаш режада бор. Умуман олганда, салоҳиятни ошириш мамлакатнинг парранда гўштига бўлган ички эҳтиёжини тўлиқ қоплаш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш имконини бермоқда. Бундан ташқари, Алмати вилоятида 100 минг тонна парранда гўштини чуқур қайта ишлаш заводини қуриш режалаштирилган.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятидаги паррандачилик фабрикасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

Жорий йилда вилоят озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан 52,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 фоизни ташкил этди. 2024-2026 йилларда умумий қиймати 123,6 миллиард тенге бўлган 74 та йирик инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Бош вазир лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар