ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди

Бектенов
Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Ақмола вилоятига амалий ташрифи доирасида қатор ижтимоий инфратузилма объектларида бўлди. Степногорск шаҳридаги Viamedis клиникасида маҳаллий соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик самарадорлиги баҳоланди. Маншук Маметова қишлоғидаги «Әдемау» (“Адемау”) давлат боғчасига ҳам ташриф буюрди.

Ҳукумат раҳбарига Viamedis клиникаси давлат-хусусий шериклик доирасида қурилгани маълум қилинди. Бугунги кунда лойиҳа қуввати бир сменада 1020 кишига мўлжалланган тиббиёт муассасаси Степногорск шаҳри ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларининг 64 мингга яқин аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди
Фото: ҚР Ҳукумати
ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Муассаса кундузги шифохона, ихтисослаштирилган жарроҳлик ва терапевтик ёрдам бўлими, фтизиатрия маркази ва клиник-диагностика лабораториясини ўз ичига олади. Бундан ташқари, корхона томонидан Косши шаҳрида кўп тармоқли вилоят шифохонаси қурилиши бошланди.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Бош вазир тиббий хизмат сифатини янада ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Давлат раҳбари халққа Мурожаатида таъкидлаганидек, маҳаллий соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун давлат-хусусий шериклик механизми орқали ресурсларни фаол жалб этиш зарур. Умумий ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда бизнеснинг иштироки биз учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Шундай экан, ДХШ моделидан фаол фойдаланиш учун биз зудлик билан долзарб муаммоларни таҳлил қилишимиз ва ҳал қилишимиз керак”, — деди Олжас Бектенов.

ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди
Фото: ҚР Ҳукумати
ҚР Бош вазири Ақмола вилоятида ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Бундан ташқари, Бош вазир Маншук Маметова қишлоғида очилган, бугунги кунда мактабгача таълим муаммосини ҳал этиш имконини бераётган «Әдемау» (“Адемау”) болалар боғчасида бўлди. Майдони 600 квадрат метр бўлган икки қаватли бинода болакайлар учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, айни пайтда 40 нафар жажжи болайкайлар боғчага боради. Мактабгача таълим муассасасининг лойиҳавий қуввати 2 баробар кўп – у 80 нафаргача кишини сиғдира олади.

Президент Мурожаатномасида белгиланган мақсадларга мувофиқ ҳукумат томонидан мактабгача таълимни аҳоли жон бошига молиялаштириш тизимини ўзгартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир оиланинг реал даромадини ҳисобга олган ҳолда янгича ёндашувни сифатли амалга оширишни таъминлаш зарур.

Сўнгги хабарлар
telegram