ҚР Бош прокуратураси: Референдумга тайёргарлик жараёнида қонунбузарликлар қайд этилмади
«Жараён референдум тўғрисидаги конституциявий қонун қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ҳеч қандай қонун бузилиши, жумладан, сайловолди ташвиқоти қоидалари бузилиши қайд этилмаган», — деди Болат Дембаев.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, референдум ўтказилган кундан бошлаб ушбу масала бўйича 18 та ариза келиб тушган. Бироқ, буларнинг ҳеч бири референдум қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ эмас.
Болат Дембаевнинг фикрича, референдум тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан шикоятларнинг йўқлиги ҳозирги жараённинг қонунийлигини исботлаши мумкин.
Марказий референдум комиссия аъзоси Асилбек Смағуловнинг айтишича, 5 май куни референдум ўтказилиши эзлон қилинганидан буён Референдум ўтказувчи Марказий комиссияга жисмоний ва юридик шахслардан 524 та мурожаат келиб тушган.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 15 нафарига ўз вақтида жавоб қайтарилди. Улардан 500 нафари Марказий референдум комиссияси ваколатига кирмаганлиги сабабли қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборилди. 9 та ариза кўриб чиқилмоқда. Эътиборсиз қолган аризалар йўқ.
Муаллиф: Марлан Жиембай