ҚР ҳарбий хизматчилари Тинчликпарварлар тайёрлаш марказида инглиз тилини ўрганмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қуролли Кучларининг турли бўлинмалари ва ҳарбий тузилмаларидан 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи Алмати шаҳридаги Тинчликпарварлар тайёрлаш марказида тил ўрганишдан ўтади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг БМТ тинчликпарвар фаолиятидаги иштироки кенгаяётганини ҳисобга олиб, инглиз тилини билиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу кўп миллатли тинчликпарвар контингентларнинг бир қисми сифатида, штаб офицерлари ёки БМТ ҳарбий кузатувчилари сифатида вазифаларни муваффақиятли бажариш учун зарур.

«Бизда билим олиш учун барча шароит яратилган. Ўқув жараёни якунида ҳар бир тингловчининг керакли билим даражасига етиши учун профессор-ўқитувчилар бор куч-ғайратини ишга солишга тайёр», — деди курснинг расмий очилиш маросимида Тинчликпарвар тайёргарлик маркази раҳбари вазифасини бажарувчи полковник Руслан Маерманов.


Офицер ва сержантларни тайёрлаш олти ойга мўлжалланган. Ўқув дастури тингловчиларнинг сўзлашув кўникмаларини ривожлантириш, инглиз тилида ўқиш ва ёзиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган. Гуруҳлар тингловчиларнинг тил тайёргарлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Агар керак бўлса, махсус кириш фонетик курси ўтказилади. Машғулотларнинг якуний босқичида ҳарбий хизматчилар тинчликпарвар операцияларда ҳарбий атамалар бўйича алоҳида икки ҳафталик курсдан ўтадилар.


Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар