ҚР Ахборот вазири ва машҳур режиссёр ТВ-контент сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали таниқли режиссёр, продюсер Тимур Бекмамбетов билан учрашди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Учрашувда мамлакат телеканалларида контент сифатини ошириш, сериал ва фильмлар яратиш, креатив саноат, анимацион лойиҳалар яратиш ва жаҳон бозорига олиб чиқиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тимур Бекмамбетов соҳа мутахассисларини тайёрлаш, ёшларга тажриба ўргатиш ҳақида гапирди.

Фото: t.me/aqparatqogam

Сўнгги хабарлар