Қозон шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозон шаҳридаги Файзи кўчасидаги мактабда икки номаълум шахс ўқ узди, деб хабар берди Kazinform ТАССга асосланиб.
None
None

«Ҳозирги маълумотларга кўра, отишмани икки номаълум шахс бошлаган. Жабрланганлар бор, уларнинг қанчаси ва воқеа шароитлари аниқланмоқда», - деди манба.

Унга кўра, таълим муассасасида отишмани ўспирин бошлаган ва у ҳозирда ҳибсга олинган. Айни пайтда воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.

Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Қозон шаҳридаги мактабга 21 та тез ёрдам бригадаси ва Республика Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари юборилган.

«Воқеа жойида Татаристон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Марат Содиқов бор», - деб хабар беради агентлик.

Вилоят Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мактабдаги отишма қурбонлари орасида болалар йўқ. Прокуратура фавқулодда ҳолат ҳақидаги маълумотлар текширилаётганини айтди.

Воқеа жойига Татаристон Республикаси прокурори Илдус Нафиков кетди. Ҳодиса сабаблари текширилмоқда», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар