Қозоқ зиёлилари мамлакатдаги вазият муносабати билан халққа мурожаат билан чиқди

ҚОЗОҚ ХАЛҚИГА МУРОЖАТ
Азиз биродарлар!
Биз, адабиёт ва санъат арбоблари, мамлакатдаги вазиятдан қаттиқ хавотирдамиз ва қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мамлакатдаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазият жуда оғир.
Душманнинг ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам маккорона ҳаракатлари натижасида юрт бузғунчиликка учраб, шаҳарларимиз вайрон бўлмоқда, стратегик объектларимиз ёниб кетмоқда, тинч аҳолимиз жабр кўрмоқда.
Йирик савдо марказлари талон-тарож қилинди, банклар ва жамоат жойлари вайрон қилинди ва яроқсиз ҳолга келтирилди.
Гўзал Алматимиз ҳали ҳам қора тутундан бўғилиб турибди. Аҳолимизнинг кўзида қўрқув, қалбида хавотир бор.
Ташқарида қуролланган экстремистик гуруҳлар мамлакатни вайрон қилди, тинч ҳаётимизни барбод қилди.
Қозоғистон ҳеч қачон бундай фожиали воқеаларни кўрмаган.
Ўз ғаразли манфаатлари йўлида одамларни, шаҳарларни қурбон қилишга қаратилган бундай ваҳшийликларни зиёлилар, дунёқараши кенг одамлар кўрмоқдалар ва қаттиқ қоралайдилар.
Шундай экан, мана шундай нотинч даврда, мамлакатимиз учун жуда муҳим паллада қонунан сайланган ва барча ваколатларга эга бўлган Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев билан биргаликда, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак.
Биз эса бутун Алаш аҳлини бир яқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб, бирлашишга чақирамиз!
Энг азиз ва энг муқаддас деб билган Мустақиллигимизни асраб-авайлайлик! Яшасин юрт!
Эҳтиром билан,
1. Асанали Ашимов;
2. Сабит Оразбаев;
3. Сеит Қасқабасов
4. Нурғали Нусупжанов
5. Дулат Исабеков
6. Қадирбек Сегизбаев
7. Бексултан Нуржекеев
8. Темирхан Медетбек
9. Жабал Ерғалиев
10. Молдахмет Қаназов
11. Алтинбек Қоразбаев,
12. Досхан Жолжақсинов
13. Улиқбек Есдаулет
14. Талғат Теменов
15. Секен Турисбеков
16. Несипбек Айтули
17. Журсин Ерман
18. Роза Римбаева
19. Мереке Қулкенов
20. Қулбек Ергобек
21. Кенжехан Матижанов
22. Анар Фазилжан
23. Бауржан Жақип
24. Дукен Масимхан
25. Бекжан Турис
26. Маралтай Раимбекули
27. Даурен Қуат
28. Сакен Сибанбай
29. Бақит Беделхан
30. Мейрамбек Бесбаев
31. Даулеткерей Капули
32. Ерғали Абдирайим
33. Ақберен Елгезек