“Қозоқ-ўзбек тандеми” атамасининг пайдо бўлиши бежиз эмас – эксперт

сарапшы
Фото: Kazinform

TASHKENT. Kazinform – ҚР Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида “қозоқ-ўзбек тандеми” атамаси бежиз пайдо бўлгани йўқ. Бу икки давлат ва умуман Марказий Осиё давлатларининг ўзаро тандемидан далолат беради. Таниқли ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарход Толипов ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг норасмий учрашуви ҳақида шундай фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

“Давлат, расмий ва ишбилармонлик ташрифларидан ташқари, норасмий учрашувлар ҳам жуда муҳим. Бу нафақат мамлакатлар, балки етакчилар ўртасидаги дўстликдан далолатдир. “Қозоқ-ўзбек тандеми” атамасининг айнан шу ташриф давомида пайдо бўлгани бежиз эмас. Бу икки давлат ва умуман Марказий Осиё давлатларининг тандем мавжудлигидан далолат беради. Аввалги муносабатларнинг тизимли ва сифатли ривожланиши уни юқори даражага олиб чиқди”, – деди Фарход Толипов.

Мутахассис Қозоғистон ва Ўзбекистон бир муддат аввал самарали ҳамкорликдаги ишлар туфайли стратегик шерик даражасига эришганини таъкидлади. Бугунги кунда муносабатлар мустаҳкамламоқда.

“Норасмий ташриф чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2034 йилгача бўлган стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури тасдиқланди. Бу икки давлат ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтарганини ва унинг келажакда катта салоҳиятга эга эканлигини кўраётганини англатади. Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун намуна сифатида қаралади”, – дея ўз фикри билан ўртоқлашди сиёсатшунос.

Фарход Толиповнинг фикрича, дунёдаги мураккаб геосиёсий вазиятда икки давлат ўртасидаги муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш жуда муҳим. Зеро, бошқа мамлакатларда содир бўлаётган вазиятларнинг салбий оқибатлари Марказий Осиё минтақасида ҳам сезилиши мумкин. Шунинг учун уни олдини олиш, бир-бирлари билан келишиб ҳаракат қилиш тавсия этилади.

“Маълумки, Марказий Осиё мамлакатлари ривожланишида доимо геосиёсий тенденциялар мавжуд. Улар давом этади. Бундай даврда Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев иттифоқни мустаҳкамлаш ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун тандемда ишлашга келишиб олдилар. Шу билан бирга, икки президент фақат Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида гапирмади. Улар минтақадаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Марказий Осиё алоҳида минтақа бўлиб, у ерда икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилиш қийин. Бу ерда барча давлатларнинг иштироки муҳим”, – дея хулоса қилди Ф.Толипов.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида норасмий учрашув ўтказган эди.

Унда президентлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика, транспорт, сув хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби иқтисодий интеграциянинг турли масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар