Қозоқ сериали Каннда Netflix лойиҳаси билан бир қаторда тақдим этилди
ASTANA. Kazinform – Жаҳон кино бозорининг энг машҳур кўргазмаси бўлмиш MIPCOMда Unico Play онлайн кинотеатрининг Қозоғистон ёшлари учун «TWO» сериалининг трейлери тақдим этилди. Қозоғистон маҳсулоти MIPCOMнинг Fresh TV бўлимида Netflix, STUDIOCANAL ва Beta Film каби соҳанинг жаҳон етакчиларининг лойиҳалари билан бирга намойиш этилди. Бу қозоқ киноси тарихида ушбу бўлимда тақдимот учун танланган биринчи асардир.
MIPCOM – Франциянинг Канн шаҳрида ўтказиладиган халқаро контент бозори кўргазмаси. Кўрсатувнинг, айниқса Fresh TV бўлимининг обрўси жуда баланд. MIPCOM халқаро тадқиқот компанияси The Wit томонидан ташкил этилган бўлиб, кўргазмадан мақсад кино ва медиа соҳасида пайдо бўлган истеъдодлар (emerging talents) ва янги ғояларни излашдан иборат.
“Ҳар йили дунёнинг бир ярим мингдан ортиқ етакчи дистрибюторлик компаниялари ва продюсерлик студиялари ушбу кўргазмада телесериаллар ва жанр мазмунининг катта ассортиментини тақдим этади. Fresh TV бўлимида сараланиш ҳар қандай компания учун катта ютуқдир, чунки бу лойиҳани бошқа мамлакатларга сотиш имкониятини оширади. Қозоғистон лойиҳаси учун бундай юқори баҳо олганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Бу «TWO» телесериалининг ғояси, сюжети ва сифати халқаро тенденциялар ва сифат стандартларига жавоб беришини кўрсатади”, – деди Unico Play бош продюсери Ирина Сосновая.
«TWO» сериали сюжетига кўра, Марго исмли ўрта мактаб ўқувчиси йигитидан айрилиб қолмаслик учун ҳомиладор бўлгани ҳақида ёлғон гапиради, бироқ кейин алдовнинг зарари фош бўлади.
“Ушбу сериал ўсмирларимиз ўртасида эрта ҳомиладорлик муаммосига оид муҳим мавзуни кўтаради. Лойиҳа ижтимоий тармоқларнинг даври боланинг ривожланиши ва унинг ижтимоий интеграциялашувига қандай таъсир қилиши ҳақида "Рақамли буллинг нима?" ва виртуал эмас, балки реал ҳаётдаги инсоний муносабатларнинг аҳамиятини акс эттиради. Лойиҳада бола ва ота-она ўртасидаги муносабатларнинг қадрига алоҳида эътибор қаратилган”, – деди Unico Play бош продюсери Бексултан Қазибек.
Қайд этиш жоизки, бу Uni-Q Group медиахолдингига кирувчи Unico Play онлайн кинотеатрининг дунёдаги энг йирик кинобозорлардан бирининг кўргазмасида илк иштирокидир.