15:45, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоқ курашини Олимпиада дастурига киритиш ишлари олиб борилмоқда
ASTANА. Каzinform – Яқин келажакда қозоқ кураши халқаро Олимпия ўйинлари дастурига кириши мумкин. Ҳозир бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. «Қозоғистон барси» жамғармасининг расмий вакили Диас Ахметшарип унинг бориши ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Бугунги кунга қадар «Қозоғистон барси» турнирини халқаро миқёсга олиб чиқиш мақсадида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиб келмоқдамиз. Масалан, японлар сумо кураши, татар кураши, бизда эса қозоқ кураши бор. Асосий мақсадимиз қозоқ курашини Олимпиада дастурига киритиш. Бугун қозоқ кураши нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам машҳур. «Қозоғистон барси» билан бир қаторда биз Евроосиё ва жаҳон барси мусобақаларини ҳам ўтказмоқдамиз», - деди Диас Аҳметшарип пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг фикрича, қозоқ курашини халқаро майдонга олиб чиқиш вақти келди.
«Ҳозир бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Балки 2028 йилда, балки 2032 йилда бўлар», - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу