Қозоқ кураши дунёнинг 40 дан ортиқ давлатида ривожланиб бормоқда
Qazaq kuresi ассоциацияси берган маълумотларга кўра, Қозоғистонда қозоқ кураши билан 122 607 киши шуғулланади, 3897 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 2735 та тўгарак қишлоқларда бўлиб, уларда 73 054 киши шуғулланади.
Умуман олганда, ҳар йили қозоқ кураши бўйича 700 дан ортиқ турли даражадаги мусобақалар ўтказилади.
Бугунги кунда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатида қозоқ кураши федерациялари фаолият юритмоқда.
«Давлат раҳбари ўз халқига мурожаатида спорт халққа қулай бўлиши кераклигини таъкидлади. Унга миллий спорт турлари ҳам киради. Бугун ҳар бир қишлоқда қозоқ кураши бўйича мураббий ва кураш гиламчаси бор. Айниқса, ушбу спорт тури қишлоқ ва туман марказларида яхши ривожланган. Биз қозоқ курашидан нафақат спорт тури, балки ёш авлодни тарбиялаш, қозоқ йигити характерини шакллантириш воситаси сифатида фойдаланяпмиз. Бу ташаббус бугун мактабда тажриба тариқасида жорий этилди», – деди Ербол Мирзабосинов.
Аввал хабар берганимиздек, кузда Боку шаҳрида қозоқ кураши бўйича Европа чемпионати ташкил этилади.
Муаллиф: Даулет Изтилеу