Қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон шарафини ким ҳимоя қилади

ASTANA. Kazinform – 12-14 декабргача Астана шаҳрида, Ж. Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None

Вазирлик маълумотларига кўра, чемпионатда 40 та давлатдан 350 нафар курашчи иштирок этади.

«Миллий терма жамоа вакиллари, «Дала Қирани» унвони соҳиблари жаҳон мусобақаларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Булар: Бекжан Тўлепов (55 кг), Марат Ниғматуллаев (60 кг), Нур Аманшукиров (66 кг), Жумажан Қожамбеков (74 кг), Айдин Дартаев (82 кг), Тоқтарбек Айдарбек (90 кг), Мухит Турсинов (100 кг) ва Нурдаулет Жарилғапов (+100 кг)», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги мусобақа 3 ёш тоифасини ўз ичига олган илк жаҳон чемпионати ҳисобланади. Унда полвонлар катталар, ёшлар ва ўсмирлар тоифаларида кураш олиб боради.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар