20:14, 06 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоқ филми Венеция кинофестивали дастурига киритилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Адилхан Ержановнинг нуар жанрида суратга олинган «Голиаф» бадиий филми Лидо оролида бўлиб ўтаётган 79-чи Венеция халқаро кинофестивалининг «Orizzonti Extra» («Янги уфқлар») танлов дастурига киритилди, деб хабар беради Kazinform «Қазақфилм» АЖ матбуот хизматига таяниб.
Orizzonti Extra дастури жаҳон кинематографиясининг асосий тенденцияларини намойиш этади ва бутун дунёдан режиссёрларнинг янги номларини кашф этади. Турли жанр ва форматдаги лойиҳалар томошабинлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва энг яхши филм учун мукофотни беради.
Фестивал ташкилотчиларининг маълум қилишича, бу йил мазкур бўлимда 7 та филм намойиш этилади.
«Голиаф» филми ҳокимият табиатини ўрганади. Бир қарашда имконсиз бўлган қасос ғояси, катта одам ва кичкина одам ўртасидаги қарама-қаршилик ҳикояси – азалдан бор нарса. Мен сюжетда уларнинг аксини қидирдим, икки йил давомида сценарий бир неча бор қайта ёзилди. Филмда санъат ва жанр ўртасида жуда нозик чизиқ бор, бу мувозанат идрок этилмай қолиши хавфи бор, лекин уни қадрлашига умид ҳам бор»
, — дейди режиссёр ва сценарий муаллифи Адилхан Ержанов.
Фото: kazakhfilmstudios.kz