Қозоқ адиби Бердибек Соқпақбаев ва бастакор Нурғиса Тилендиевнинг 100 йиллиги ЮНЕСКО доирасида нишонланади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Қозоғистоннинг 2024 йилда ёзувчи Б.Соқпақбаев, 2025 йилда атоқли бастакор, созанда Н.Тилендиев таваллудининг 100 йиллигини ЮНЕСКО доирасида нишонланадиган кунлар рўйхатига киритиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

Ерлан Қарин
Фото: Ақорда

Бу ҳақда бугун ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг “Дивону луғотит турк” деб номланган туркий тилларнинг биринчи қомусий луғатининг 950 йиллигини нишонлаш бўйича қўшма таклифи ҳам қабул қилинди. Луғат 1074 йилда Маҳмуд Қошғарий томонидан ёзилган.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг ушбу қарорлари қозоқ маданиятини дунёга тараннум этишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Сўнгги хабарлар